Жамол Носиров маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан кетди ва Бухоро шаҳрига ҳоким бўлди
Бугун, 5 май куни Бухоро шаҳар ҳокимлигида навбатдан ташқари сессия йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамда вилоят фаоллари иштирок этди.
Кенгаш йиғилишида ташкилий масала кўриб чиқилди. 2020 йилдан шу пайтга қадар Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Жамол Носиров Шухратович Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.
Маълумот ўрнида, Жамол Носиров 1985 йил 12 июнда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 2005 йили Бухоро давлат университетининг жисмоний маданият ва жисмоний тарбия ўқитувчиси, психолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008 йили эса университетнинг магистратурасини тугатган.
Бир муддат «Камолот» ЁИҲ Бухоро вилоят Кенгаши раиси лавозимида ҳам меҳнат қилган.
Шундан сўнг 27-Жилвон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутат этиб сайланган эди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси аъзоси бўлган.
2017 йилдан 2020 йилга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Жамол Носиров 2020 йил 22 апрелдан буён Маданият вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Таиланд ва Камбоджа ўртасида тўқнашувлар авж олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг