Жаҳонда коронавирус билан касалланиш бўйича рекорд қайд этилди
Дунёда коронавирус пандемияси бошланганидан буён мутлақ рекорд кўрсаткич қайд этилди. Кеча сайёрамизнинг 2,6 миллиондан ортиқ аҳолисида COVID-19 инфекцияси аниқланди.
Беморлар сонининг максимал ўсиши АҚШ ҳиссасига тўғри келди — 885 мингдан ортиқ ҳолат. Европанинг қатор мамлакатларида ҳам рақамлар кескин ошиб бормоқда.
Масалан, 5 январь ҳолатига кўра, Францияда 322,8 минг, Буюк Британияда 193,8 минг, Италияда 189 минг киши коронавирусни юқтириб олган. Рўйхатга олинган ҳолатларнинг асосий қисмини «
Шунга қарамай, мутахассислар эпидемиологик вазиятнинг оғирлигини инфекциялар сонига эмас, балки касалхонага ётқизилганлар миқдорига қараб баҳолаш кераклигини таъкидлашмоқда.
Чунки «
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эксперти Абди Маҳмуд бу ҳолатни янги штамм коронавируснинг бошқа вариантлари сингари ўпкага эмас, балки фақат юқори нафас йўлларига зарар етказиши билан изоҳлади. Бу эса беморларда касаллик нисбатан енгилроқ аломатлар билан ўтишини таъминлаяпти.
Профилактик чоралар ҳар қанча кучайтирилмасин, бу вирус тури чегараларни тан олаётгани йўқ. Масалан, Грузияда «
Хитойда айни пайтда 2022 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Шундай муҳим паллада мамлакатда пандемиянинг янги тўлқини авж олса, ҳаммаси чиппакка чиқиши мумкин.
Шу сабабли Хитой ҳукумати бу касалликка қарши жуда кескин чоралар кўришга мажбур бўлмоқда. Мисол учун,
Энди шаҳарда маълум муддат жамоат транспортлари қатнови тўхтатилган, шахсий автомобиллардан фойдаланишга ҳам тақиқ қўйилди. Аҳолига зарурат бўлмаса, уйдан чиқмаслик тавсия этиляпти.
Шундай мураккаб вазиятда Франциянинг Марсел шаҳридаги Юқумли касалликлар институти олимлари яна бир хавотирли янгиликни эълон қилишди.
Қайд этилишича, икки ойча аввал Камерунда аниқланган коронавируснинг янги “IHU” — B.1.640.2 штамми Франция бўйлаб ҳам тарқалмоқда. Тадқиқотчилар фикрича, янги вариант 40 дан ортиқ мутацияни ўз ичига олган. Унинг таҳдид даражаси ҳозирча маълум эмас. Янги штамм Франция жануби-шарқидаги шаҳарларда яшовчи 12 нафар фуқарода қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг