Жаҳон кубогида ўзбекистонлик боксчилар нечта медал олди?
Полшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари юқори натижалар қайд этиб, юртимиз спорти тарихига яна бир ёрқин саҳифа қўшди.
Мусобақанинг сўнгги кунида етти нафар спортчимиз финал жангларида рингга чиқиб, улардан олти нафари олтин, бири эса кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, икки нафар боксчимиз бронза медали билан тақдирланди.
Финал жангларида -55 кг вазн тоифасида Миразизбек Мирзаҳалилов мўғулистонлик рақиби Билгунсаихан Харкҳуни 5:0 ҳисобида енгиб, олтин медалга сазовор бўлди. -65 кг вазн тоифасида Асадхужа Мўйдинхўжаев болгариялик Викторио Илиев устидан 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
-80 кг тоифасида Жаҳонгир Умматалиев Италия вакили Алфред Коммейни ҳам 5:0 ҳисобида мағлуб этди. -75 кг вазн тоифасида Фазлиддин Эркинбоев болгариялик Рами Киванни йирик ҳисобда енгди. -85 кг тоифасида Акмалжон Исроилов Полша вакили Якуб Страсзевскийни 2-раунддаёқ техник нокаут билан мағлубиятга учратди.
+92 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Зокиров норвегиялик Омар Шиҳани 5:0 ҳисобида енгиб, мусобақадаги олтинчи олтин медални Ўзбекистон ҳисобига ёзиб қўйди.
Аёллар ўртасидаги -57 кг вазн тоифасида рингга чиққан Ҳуморабону Мамажонова полшалик рақиби Жулиа Сереметага қарши жангда мағлуб бўлиб, кумуш медал билан чекланишга мажбур бўлди.
Бундан ташқари, -60 кг вазн тоифасида Самандар Олимов ва -70 кг тоифасида Ғофур Тўхиров бронза медалларини қўлга киритди. Умуман олганда, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг