Жаҳон чемпиони, «Реал Мадрид»нинг собиқ аъзоси ва Африканинг икки карра энг яхши футболчиси...
Элит Чемпионлар Лигаси ва Осиё Чемпионлар Лигаси-2 турнирлари учун қуръа ташланди.
Қитъамизда клублар миқёсида ўтказиладиган ушбу нуфузли мусобақаларда Ўзбекистон шарафини Суперлигaнинг амалдаги чемпиони «Насаф» ва Ўзбекистон Кубоги мусобақасининг амалдаги ғолиби «Андижон» жамоалари ҳимоя қилишади.
Ушбу жамоалар билан беллашиш учун қуйидаги жаҳон футболи юлдузларининг Ўзбекистонга ташриф буюришлари кутилмоқда:
Боно — «Атлетико Мадрид» ва «Севилья» клубларининг собиқ футболчиси, Ла Лига чемпиони;
Ренан Лоди — «Атлетико Мадрид» жамоасининг собиқ футболчиси, Ла Лига чемпиони;
Калиду Кулибали — «Наполи» клуби собиқ аъзоси, Италия Кубоги соҳиби, икки карра Африканинг энг яхши футболчиси;
Тео Эрнандес — «Реал Мадрид» ва «Милан» каби жамоаларнинг собиқ футболчиси, УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби, Италия чемпиони;
Жоао Канселу — «Ювентус», «Манчестер Сити», «Бавария» ва «Барселона» жамоаларининг собиқ футболчиси, УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби, Англия, Италия, Германия ва Португалия чемпиони;
Рубен Невес — «Вулверхэмптон» жамоасининг собиқ футболчиси, икки карра УЕФА Миллатлар Лигаси чемпиони;
Сергей Милинкович-Савич — «Лацио» клуби собиқ футболчиси, Италия Кубоги соҳиби;
Дарвин Нуньес — «Ливерпуль» жамоасининг собиқ футболчиси, Англия чемпиони;
Александар Митрович — «Фулхэм» ва «Ньюкасл» клубларининг собиқ футболчиси, уч карра Сербия чемпиони;
Душан Тадич — «Аякс» жамоасининг собиқ футболчиси, уч карра Нидерландия чемпиони;
Юлиан Дракслер — ПСЖ ва «Бенфика» клубларининг собиқ аъзоси, жаҳон чемпиони, тўрт карра Франция чемпиони.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг