Жаҳон банки иштирокида 7 та ОТМ илмий-тадқиқот лаборатория жиҳозлари билан модернизация қилинмоқда

10:01 03 Декабрь 2022 Жамият
411 0

Фото: Олий ва ўрта-махсус таълим вазирги матбуот хизмати

Ўзбекистон Миллий университетида «Замонавий тадқиқот лабораториясининг олий таълим муассасалар таълим сифатига таъсири» мавзусида миллий семинар бўлиб ўтди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Европа сифатни таъминлаш агентлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.

Семинарни вазир ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов очиб, илмий фаолият ва таълим сифатини ошириш, замонавий илмий-тадқиқот лабораторияларидан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шунингдек, Жаҳон банкининг «Олий таълим тизимини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида иштирок этаётган 7 та олий таълим муассасасининг тегишли масъуллари лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимот қилишди.

Миллий семинар давомида олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва саноат корхоналари ходимларининг ташкил этилган замонавий илмий-тадқиқот лабораторияларидан хабардорлигини ошириш, илмий тадқиқот ишларида учрайдиган муaммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари бўйича фикр алмашилди.

Маълумот ўрнида, лойиҳа доирасида замонавий муассасалараро илмий лабoраториялар яратиш учун умумий қиймати миқдори 11,7 млн АҚШ доллaр қийматида бўлган 7 та шартнома имзоланган.

Ҳозирда имзоланган шартномалар асосида Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент давлат архитектура-қурилиш институти, «Тошкент давлат транспорт университетига илмий-тадқиқот лаборатория жиҳозлари етказилиб, монтаж, эксплуатация ишлари якунланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер