Ж. Қўчқоров: "2021 йилда гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш мақсадида 7,2 трлн. сўмлик 1 898 та лойиҳа амалга оширилди"
Ҳисобот даврида, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилган.
Жумладан, 2021 йилда гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш мақсадида республика бўйича умумий қиймати 7,2 трлн. сўмлик 1 898 та лойиҳа амалга оширилган ҳолда, янгидан 21 минг иш ўринлари яратилган.
Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш мақсадида 115,4 минг нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар 40 та йўналишдаги касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишга жалб этилиб, 85,6 минг нафар фуқаролар касбга ўқитиш курсларини муваффаққиятли якунлаб сертификатларга эга бўлган.
Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж. Қўчқоров Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисда маълум қилди.
Мажлисда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг 2021 йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг