Зарафшонлик аёл уч эгизак фарзандни дунёга келтирди

Жорий йил 3 июнь куни Зарафшон шаҳрида яшовчи 34 ёшли Х. Хамраева ва унинг турмуш ўртоғи А. Аҳмадовлар бир йўла 3 нафар эгизакнинг ота-онасига айланди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиалида гўдакларнинг соғлом туғилиши учун барча зарур шарт-шароит ҳозирланди. Кесарча усулда, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 2555, 2115 ва 2055 граммлик 3 нафар, бир нафар қиз ва икки нафар ўғил чақалоқ дунёга келди.
Ҳозирда гўдакларнинг аҳволи яхши. Уларнинг парвариши ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг