"Зарафшон" газетасининг 110 йиллиги ҳамда "Самаркандский вестник" газетасининг 105 йиллиги муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тадбирни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдусаид Кўчимов олиб борди.
Унда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига ректори Шерзодхон Қудратхўжа сўзга чиқиб, газеталарнинг жамиятдаги аҳамияти, Самарқанд журналистика мактаби ва унинг республикамиздаги ўрни хусусида гапирди.
Тадбир доирасида журналистлар ўртасида ташкил этилган шахмат мусобақасида, иштирок этганларга ва ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.
Маълумот учун айтиш лозимки, Самарқанд матбуотида янгилик юз берди. Вилоятда чоп этиладиган «Зарафшон» газетасининг чиқа бошлаган вақти ўзгарди, яъни бу кун машҳур маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий ноширлиги ва муҳаррирлигида чоп этилган «Самарқанд» газетасининг биринчи сони дунё юзини кўрган кунга (1913 йил апрель) тенглаштирилди.
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг