“Ютуқли ўйин”лар ортидаги фирибгарлик фош этилди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи бир неча фуқаролар ИИОга мурожаат қилиб “Телеграм” мессенжеридаги “Ютуқли акция” гуруҳига аъзо эканликлари ва гуруҳ администратори томонидан уларга юборилган ““Iphone X“ соҳибига айландингиз! Ютуқни қўлга киритиш учун почта пулини тўланг” мазмунидаги хабарга ишониб, юборилган банк картаси ҳисобига 150.000 сўм ўтказиб беришганлигини, аммо ҳеч қандай ютуқни қабул қилиб олишмаганликларини маълум қилишган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноят Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи 39 ёшли (эркак) фуқаро Ғ.Р. томонидан содир этилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ғ.Р.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг