Юртимиз шифохоналарида ЎРВИга чалинган болалар учун қўшимча 5 мингдан ортиқ ўрин-жой ташкил қилинди
Фото: ССВ
Жорий йил октябрь ойидан бошлаб мамлакатимизда болалар ўртасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг даврий кўтарилиши кузатилаётгани сабабли тиббиёт муассасаларига мурожаатлар ва «Тез ёрдам» хизматига чақириқлар сони сезиларли даражада ортди.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Шуларни инобатга олган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЎРВИга чалинган бемор болаларга ўз вақтида сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, шифохоналарда қўшимча ўрин-жойлар ташкил этиш, бу орқали тиббиёт муассасаларига тушаётган юкламаларни камайтириш бўйича зарур чоралар кўрмоқда.
Жумладан, сўнгги кунлардаги ўрганишлар натижасида Тошкент шаҳар шифохоналарида қўшимча 884
Айни пайтда Тошкент шаҳар тиббиёт муассасаларида бўш ўринлар сони 661
Таққослаш учун айтсак, 2021 йил 12 ноябрь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳар шифохоналарида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинган болалар учун 2 637
Эслатиб ўтамиз, болалар ўртасида ўткир респиратор касалликларнинг даврий кўтарилиши кузатилаётгани сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлигида ишчи гуруҳи тузилиб, 13 ноябрь тунда пойтахт шифохоналаридаги вазият ўрганилган ва ўша куннинг ўзида Тошкент шаҳар тиббиёт муассасаларида болалар учун қўшимча ўрин-жойлар ташкил этилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг