Юқорида ишлайдиган танишлари ёрдамида «права» олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар қўлга тушди
Навоий вилоятида фуқарога юқорида ишловчи танишлари борлигини айтиб, унинг ишончига кириб ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғозғон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Ш. фуқаро Ф.Ғ.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида «В» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтиб, эвазига 1 200 АҚШ доллари сўраган. Фуқаро Т.Ш. 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Каттақўрғон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ж. фуқаро Б.Ш.нинг ишончига кириб, унга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг