Юқори Чирчиқ тумани ҳокимига тегишли машина 16 ёшли қизни уриб юборган. Қиз оғир тан жароҳатларидан вафот этди
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани ҳокимига тегишли машина вояга етмаган қизни уриб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Халқ сўзи»га маълум қилди.
Маълум қилинишича, 20 август куни «Каптива» русумли давлат рақами 10 020 DAV ҳайдовчиси У.А. (1994 й.т. ҳайдовчи) йўлни кесиб ўтаётган пиёда вояга етмаган қизни (2005 й.т., мактаб ўқувчиси)ни уриб юборган.
Натижада пиёда Юқоричирчиқ туман марказий шифохонасига олиб кетилаётган вақтда олган оғир тан жароҳатларидан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 21.08.2021 йилда Юқоричирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг