Ёзёвонда кичик ГEС қурилади

16:32 09 Февраль 2023 Жамият
504 0

Фото: Халқ сўзи

Маълумки, мамлакатимизда демографик кўрсаткичлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари сони изчил ошаётган бир пайтда энергия таъминоти барқарорлигини кафолатлаш тобора долзарб бўлиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида муқобил энергия манбаларини яратиш чора-тадбирларини жадаллаштиришни тақозо этаётир.

Фарғона вилоятида ҳам биринчи навбатда маҳаллий ҳокимликлар, давлат идоралари, ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этишга эътибор қаратиляпти.

Ёзёвон туманида қуёш панеллари ўрнатиш бўйича ўтказилган кўргазмали семинарда шулар хусусида сўз юритилди. Тадбир доирасида туманда қурилиши режалаштирилаётган кичик гидроэлектростанцияси тақдимоти бўлиб ўтди.

— Тез кунларда лойиҳа қиймати бир миллион доллар, қуввати бир мегаватт бўлган ушбу кичик ГEС қурилишга киришилади, — дейди «Сув насос таъмир» МЧЖ раҳбари Анваржон Назаров. — У 2023 йилнинг тўртинчи чорагида фойдаланишга топширилади ва туманда энергия манбаларига бўлган эҳтиёжнинг маълум бир қисмини узлуксиз таъминлаш имконини беради.

 

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?