Ёзувли олма сири

14:04 05 Июль 2022 Жамият
539 0

Фото: Халқ сўзи

Андижон вилояти Избоскан туманида Тадбиркор кўчаси бор. Қизиғи, айни шу кўчада чиндан ҳам ишбилармон, ўз касбининг усталари яшайди. Мисол учун, Баҳодир ака Мўминов мўъжазгина томорқасидан бир йилда ўртача 20 миллион сўм қўшимча даромад топади. Ҳовлисида барқ уриб ўсаётган ўндан ортиқ турдаги мевали дарахтлар ҳар йили мўл ҳосил беради. Айниқса, ёзувли меваларнинг харидори кўп.

— Мевалар қуёшдан ранг олади, — дейди боғбон Баҳодир ака Мўминов. — Ана шу жараёнда мевага ўзингиз хоҳлаган тасвирни ёпиштириб қўйсангиз, ўша тасвир акс этади. Буни ўтган йиллар давомида олмада синаб кўрдим. Бу йил сентябрь ойидан бошлаб нокда ҳам тажриба ўтказмоқчиман.

— Фанда «фотопротекция» атамаси мавжуд, — дейди биолог Ортиқали Ҳамидов. — Юзанинг ташқи таъсирга нисбатан кучсизланиш ҳолати шундай аталади. Ҳар қандай юзага таъсир кўрсатиш орқали унинг рангига ўзгартириш киритиш мумкин. Бунга ёзувли олмаларни мисол келтирса бўлади.

Энг муҳими, етилиш жараёнида қуёш нури таъсирида ёзув ёки бошқа тасвирлар акс этган меваларнинг сифати ўзгармайди.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?