Ёзда Пол Погба Франциянинг «ПСЖ» клубига ўтади
Фото: Getty Images
Франция терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Пол Погба «ПСЖ»га ўтишга яқин турибди.
29 ёшли ярим ҳимоячи ПСЖ билан 4 йиллик шартнома имзолашга рози бўлган. Погбанинг «қизил иблислар» билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига этади. Шу тариқа, у ёзги трансфер ойнасида парижликлар сафига текинга ўтиши мумкин бўлади.
Англия премьер-лигасининг (АПЛ) жорий мавсумида Погба 19 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига битта гол урган. У 2016 йилдан бери «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
2012 — 2016 йилларда Италиянинг «Ювентус» клубини ҳимоя қилган Погба тўрт марта Италия чемпиони бўлган.
Франция терма жамоаси сафида у жаҳон чемпионати ва УЕФА Миллатлар лигасида ғолиб чиққан.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг