Ёшларнинг маънавий қиёфасини шакллантиришда индивидуал ёндашув
Фото: Президент Матбуот хизмати
Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, қолаверса, жамиятдаги ўрнини аниқлашда маънавий омилларнинг роли каттадир.
Шунинг учун ҳам маънавий омилнинг сиёсий, амалий моҳияти ҳамда ёшлар ижтимоий фаоллигининг ошиб боришига таъсири муаммоларини ўрганиш ҳаётий эҳтиёжга айланмоқда.
Ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат эҳтиром туйғусини болалик пайтидан бошлаб шакллантиришимиз зарур.
Бугунги кунда барча мактабларда ёшларнинг миллий қадриятлар ва аждодларга нисбатан эҳтиромини кучайтириш мақсадида турли маънавий тадбирлар, тарих зарварақларида ўз ўрнига эга бўлган аждодларимизнинг таваллуд аёмлари кенг нишонланмоқда.
Маънавиятни тушуниш, англаш учун, аввало, инсониятни тушуниш, тарихни англаш керак. Айнан шунинг учун ҳам инсон хулқ-атворини тушунтириб берувчи мотивация муаммосига ҳозирги кунда долзарб муаммо сифатида диққат-эътиборимизни қаратиш ғоят муҳимдир.
Психологларнинг фикрича, маънавий эҳтиёжнинг маълум турлари, ахлоқий хулқ-атворга одат қилиш асосида шаклланади. Инсон қаерга бормасин, инсонлар билан мулоқот ўрнатиши, шахслараро муносабатлар доирасига киришига тўғри келади ва бунга эҳтиёж ҳам сезади.
Инсон ижтимоий хулқини тартибга солиш ва бошқаришда ижтимоий одатлар муҳим аҳамият касб этади. Ижтимоий хулқ намуналарининг кўп марта такрорланиши одат тусига киради. Шахс ижтимоий хулқи, одобини тартибга солишда аффилиация мотиви билан биргаликда миллий урф-одатларнинг ҳам хизмати катта бўлиб, улар онгни ортиқча зерикишдан ҳоли қилади ва кишилардаги истак ва мақсадлар бирлигини юзага келтиради.
Ташқи стимул ҳисобланган миллий урф-одатлар, анъаналар ижтимоий хулқни барқарорлаштиради, маънавий қиёфани шакллантиришга асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.
Ёшларнинг маънавий қиёфаси одоб-ахлоқида кўриниб туради. Шуни ҳам таъкидлаш муҳимки, баъзи ёшларда одоб-ахлоқ «эҳтиёж» деб қабул қилинса, баъзиларида эса «мажбурлаш» сифатида қабул қилинади. Бунинг сабаби, ҳар бир шахснинг индивидуаллигидадир.
Демак, маънавий қиёфани шакллантиришда ҳар бир боланинг ўзига хос хусусиятини англаш, унга индивидуал ёндашиш зарур.
Жамиятда ахлоқий юксаклик даражасини фуқароларнинг ахлоқий маданияти, маънавий қиёфаси белгилайди. Ахлоқий маданият шахснинг жамият ахлоқий тажрибаларини эгаллаши, бу тажрибалардан бошқа одамлар билан бўлган муносабатларида фойдаланиши, ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориши сингари жиҳатларни ўз ичига олади.
Зеро, ахлоқий маданият ахлоқий тафаккурнинг қатор унсурларини ўз ичига олган тузилмадир. У шахснинг ўзгалар билан ўзаро муносабатларида намоён бўлади. Ахлоқ — шахс тараққиётининг юқори босқичи бўлган маънавий комилликнинг пойдеворини ташкил этади.
Аваз МАМАЖОНОВ,
Сергели тумани халқ таълими бўлими мудири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг