Ёшлар учун янги имкониятлар эшиги очилмоқда
Фото: «Халқ сўзи»
Мамлакатимиз бўйлаб ёшларни иш билан таъминлаш ва хусусий тадбиркорликка йўналтириш мақсадида “Ёшлар саноат ҳудудлари”нинг ташкил этилиши ўзининг ижобий натижасини бера бошлади. Мисол учун, Андижон вилояти Хўжаобод туманида ёш тадбиркор Аббосбек Жўраев калава ип тайёрлаш корхонасига асос солди.
– Хўжаобод туманида юзлаб енгил саноат корхоналари бор,– дейди А. Жўраев. – Тенгдошларим қатори улардан бирида ишлашим ҳам мумкин эди, бироқ республикамизда ёш тадбиркорларга бўлган эътибор, улар учун яратилаётган имкониятлар ташаббускор йигит-қизларни мана шундай саноат ҳудудларига бирлаштираётганини кўриб, бундай қулайликлардан мен ҳам фойдаланишга қарор қилдим. Туманимиздаги тўқимачилик корхоналарига калава ип етказиб бериш лойиҳамни амалга оширдим. Ҳозирда 40 нафар тенгдошларимни иш билан таъминлаганман. Келгусида уларнинг сонини юз нафарга етказишни режалаштириб турибман.
Бир сўз билан айтганда, вилоят бўйича 19 та манзилда шундай саноат ҳудудлари ташкил этилмоқда ва уларда минглаб ёшлар ўндан ортиқ турдаги саноат ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланадилар.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг