Ёшлар ташаббуси билан футбол майдони таъмирланди

13:45 17 Июль 2024 Жамият
197 0

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Миллий терма жамоа аъзоси Остон Ўрунов асли карманалик. У болалигида тошлардан «дарвоза» ясаб, тўп тепганини яхши эслайди. Бугун унинг издошларининг футбол ўйнаши учун барча шароитлар яратилишини хоҳлайди.

— Тумандаги 20-мактабга қарашли футбол майдонини таъмирлашга муҳтожлиги «Ташаббускор Ёшлар Маркази» жамоат бирлашмаси томонидан кўтарилди, — дейди Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори Ҳамид Жумаев. — Шу асосда жамоат бирлашмаси раиси Илҳом Тошпўлатов томонидан тайёрланган лойиҳа ғолиб топилиб, таъмирлаш ишларига 22 миллион сўм давлат гранти ажратилди. Ушбу маблағ эвазига таъмирланган футбол майдонининг очилиш тантанасида туман ҳокими иштирок этиб, ташаббус учун миннатдорчилик билдирди. Ёш футболчиларга омад тилаб, спорт кийимлари ва инвентарлар совға қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?