Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари-2025 мезбонлиги Тошкентдан олиб қўйилди

Осиё олимпия кенгаши Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ўсмирлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари бекор қилинганини эълон қилди. Бу ҳақда Осиё ўйинлар Инстаграм каналида хабар берилди.
Маълум қилинишича, тадбир 2025 йилда Баҳрайнда ўтказилади. Ижроия кенгаши ўз қарорига изоҳ бермаган. Бу қарор 2024 йил 2 декабрь куни бўлиб ўтган ижроия қўмита йиғилишида қабул қилинган.
Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари минтақа ёшлари ўртасидаги спорт алоқаларини ривожлантириш учун муҳим майдон ҳисобланади. Мусобақада Осиёнинг турли мамлакатларидан ёш спортчилар ўзаро беллашадилар. Тадбир кўплаб спорт турларини қамраб олиб, минтақадаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлайди.
Ўзбекистон томони ҳам мусобақанинг бошқа мамлакатга кўчирилишига изоҳ берганича йўқ. Бунинг потенциал сабаблари ҳозирча маълум эмас.
Айтиш мумкинки, Ўзбекистон сўнгги йилларда катта мусобақалар ўтказиш бўйича тажрибага эга бўлмоқда. Юртимиз ҳар қандай катта турнирни ўзида қабул қилиш салоҳиятига эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг