Ёшлар билан ишлашнинг янги тизими амалда

17:38 18 Апрель 2023 Жамият
544 0

Фото: Халқ сўзи

Яқинда давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг янги тизими жорий қилинди. Унга кўра 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишларидан келиб чиқиб уч тоифага ажратилди. Давлатнинг эътибори ва кўмагига муҳтож ёшлар ҳар бир вазир, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, ректорлар, миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига 50 нафардан номма- ном бириктирилди.

Айни кунларда Хоразм вилоятида сектор раҳбарлари ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганмоқдалар. Мулоқот натижасида ёшларнинг ўқиш ва меҳнат фаолиятларини давом эттиришлари, даволаниш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, қобилиятларини юзага чиқариш учун амалий ёрдам бериш чора- тадбирлари кўрилмоқда.

Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер