Ёш шахматчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди

19:34 11 Январь 2023 Спорт
1166 0

Фото: Халқ сўзи

Ёшлар ишлари агентлигининг «Китоб олами» мажмуасида «Ёш шахматчиларни қўллаб-қувватлаш» мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуман аввалида ўзбек шахмати сарҳисоби юзасидан видеоролик намойиш этилди. Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев сўзга чиқиб, BMB TRADE GROUP компанияси билан ҳамкорликнинг аҳамияти, ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинларни ривожлантириш, ёшларнинг шахматга бўлган қизиқишларини ошириш, ёш шахматчиларга ўз устида ишлашлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида тўхталиб ўтди.

— Мазкур анжуманда Ёшлар ишлари агентлиги мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, BMB TRADE GROUP раҳбарияти иштирокида юртимизнинг ёш, иқтидорли шахматчилари — Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Умида Омонова, шахмат бўйича жаҳон чемпиони Ҳумоюн Бекмуродовларга бош ҳомий бириктирилди. — деди Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев. — Бу ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлаш замирида ёш шахматчиларимизга бўлган юксак ишонч ётибди. Ўйлаймизки, улар бу ишончни албатта оқлашади.

Тадбир давомида BMB TRADE GROUP компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқуловнинг Ўзбекистонда ёш шахматчиларга ҳомийлик кўрсатиш ва уларни доимий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги маърузаси ўқиб эшиттирилди.

Анжуман якунида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Раҳматжон БОБОЖОНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер