Ёш олимнинг монографик тадқиқотлари жаҳон илм аҳли нигоҳида
Глобал иқтисодий маконда кузатилаётган тизимли ва нотизимли муаммолар аксарият корпоратив тузилмалар тўлов қобилияти ва ликвидлилигини бошқариш орқали уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва самарали бошқаришда инновацион усуллардан фойдаланишни тақозо қилмоқда.
Хусусан, жорий хўжалик фаолияти узлуксизлигини таъминлаш, молиявий маблағларга бўлган эҳтиёжларни оптимал ҳажмига асосланган ҳолда ишчи капитални самарали бошқаришда пул оқимларини бошқариш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда.
Яқинда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Корпоратив бошқарув факультети декани ўринбосари, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Фозилжонов Иброҳимжон Сотволдихўжа ўғлининг “Improving the ways of forecasting cash flow of joint-stock companies” (Акциядорлик жамиятлари пул оқимини прогноз қилиш йўлларини такомиллаштириш) номли монографияси ўзбек ва инглиз тилларида чоп этилган эди.
Эътиборлиси, ушбу монография Буюк Британиянинг “Lambert Academic Publishing” нашриётида 7 та хорижий тилга таржима қилиниб, нашр қилинди. Эндиликда мазкур ўқув қўлланма дунёнинг 200 миллион нафардан ортиқ аҳолиси томонидан катта қизиқиш билан ўқилмоқда.
Мазкур қўлланма тадқиқот иши натижаларининг амалий аҳамияти ишлаб чиқилган таклифлар ва амалий тавсиялардан акциядорлик жамиятларининг пул оқимлари прогнозини амалга оширувчи кўрсаткичлар ҳисобланган эркин пул оқими, дисконтланган пул оқими, соф пул оқимлари самарадорлигини баҳоловчи коэффициентлар, хусусан, тўлов қобилияти коэффициенти, молиявий ресурсларининг таъминланганлиги, инвестиция фаолиятини молиялаштириш мажбуриятларни бажариши, соф пул оқимларининг етарлилик коэффициентини такомиллаштириш бўйича акциядорлик жамиятлари ҳамда капитал бозорини самарали ривожлантиришга қаратилган комплекс чора- тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишда қўллаш мумкин.
Жаҳонда глобаллашув ҳамда рақобат жараёнларининг тобора кучайиб бориши шароитида иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлашда компанияларнинг пул оқимини шакллантириш ва уни прогноз қилиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, ривожланган мамлакатлар компанияларининг пул оқимларини прогноз қилишда эркин пул оқими ва дисконтланган пул оқими усулидан кенг фойдаланилмоқда. Бу, ўз навбатида, компанияларда келгусидаги пул оқимларининг реал қийматини аниқлаш имкониятини таъминламоқда.
Акциядорлик жамиятларининг пул оқимларини прогноз қилишнинг назарий-услубий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш муҳим аҳамиятга эга.
Монографиянинг илмий янгилиги шундаки, акциядорлик жамиятлари дисконтланган пул оқимини прогноз қилишни амалга оширишда капиталнинг ўлчанган қиймати(WАCC)нинг мақбул чегарасини 0,15<WАCC<0,18 оралиқда таъминлаш орқали жамиятнинг прогноз қилинаётган давридаги жорий пул оқимини 1,5 баробарга ошириш имконияти асосланган.
Шу билан бирга, корхона пул оқимининг юқори самарадорлигини баҳолашда фойдаланиладиган самарадорлик мультипликатор кўрсаткичлари ҳисобланган тўлов қобилияти (Ктқ≥0,4), бивера (0,17≤Кбив≤0,4), соф пул оқимлари етарлиги (Кспо≥1,0) коэффициентлари энг мақбул даражасини аниқлаш орқали акциядорлик жамиятлари соф пул оқимларининг самарадорлигини ошириш имкониятлари баён этилган.
Акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар орқали вақтлар қатори регрессион эконометрик модели асосида акциядорлик жамиятларининг 2025 йилга қадар соф пул оқимларининг прогноз кўрсаткичлари аниқланган.
Яна бир қувонарли жиҳати шундаки, “Lambert Academic Publishing” нашриёти LAP маҳсулотларини халқаро матбаа бозорида 80 000 та китоб дўкони ҳамда 3 000 дан ортиқ интернет-магазинларидан харид қилиш мумкин. Жаҳоннинг таниқли нашриётларида чоп этилган мазкур монография хариди бўйича 30 фоизлик чегирма ҳам таклиф этилган. Бу мамлакатимиз олимлари томонидан тайёрланган илмий қўлланмаларга дунё аҳли ҳам катта қизиқиш билдираётганидан далолат беради.
Баҳодир ҲАСАНОВ,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори,
иқтисодиёт фанлари доктори.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг