“Ёш китобхон” танловининг Республика босқичида Сурхондарё шарафини кимлар ҳимоя қилади?

14:40 19 Ноябрь 2018 Жамият
5100 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

“Халқ сўзи Online”. Илҳом Раҳматов/Сурхондарё. Термиз шаҳрида “Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирлар ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида ташкил этилган танловнинг шаҳар ва туман босқичида 500 нафарга яқин ўғил-қизлар иштирок этган эди. Вилоят босқичида эса ҳудудлардан сараланган 42 нафар ёш китобхон “Буюк мутафаккир ва адиб”, “Бадиий асарлар билимдони” шартлари бўйича билим ва салоҳиятларини синовдан ўтказишди.

Якунда 10-14 ёшгача бўлган иштирокчилар орасидан Руҳшона Абдураззоқова, 15-19 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида Гулжамол Саломова, 20-30 ёшгача иштирокчилар ўртасида Жавлонбек Хуррамов ғолибликка эришди. Энди улар танловнинг республика босқичида ғолиблик учун беллашадилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?