Ёш хоккейчиларимиз Осиё чемпионатида пешқадамлик қилишмоқда
Маълум қилганимиздек, айни кунларда Мўғулистонда хоккей бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси 2-турдан сўнг етакчига айланди.
Ортда қолган кунда Эрон билан баҳс олиб борган йигитларимиз 14:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа, 6 очко жамғарган жамоамиз шайбалар нисбатига кўра пешқадамга айланиб олди.
Бугун мусобақада дам олиш куни. 3-турда ҳамюртларимиз дастлабки икки ўйинда ғалаба қозонган мезбонларга қарши баҳс олиб боришади. Яна бир аҳамиятли томони, мусобақа давомида 6 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган ва яна шунча ассист муаллифига айланган юртдошимиз Жасурбек Рустамхонов 2 турдан сўнг энг яхши снайпер бўлиб турибди.
2-тур: Ўзбекистон – Эрон: 14:1
14.03.2023
3-тур: Мўғулистон – Ўзбекистон
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг