Ёш дзюдочиларимиз Осиё очиқ кубогини биринчи ўринда якунлашди
Пойтахтимизда 4 кун давом этган дзюдо бўйича Осиё очиқ кубоги ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазн тоифасидаги ёш спортчилар ўртасида баҳслар ўтказилди.
Қувонарлиси, аксарият вазн тоифаларидаги беллашувлар ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўсмирлар тоифасида юртдошларимиз 12 та олтин, 11 та кумуш ва 20 та бронза медали билан пешқадамлик қилишган бўлса, ёшлар ўртасидаги баҳсларда 11 та олтин, 12 та кумуш ва 18 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Мусобақанинг тақдирлаш маросимида МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг