“Яшил энергия” сертификати тизими жорий этилади

“Яшил энергия” сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–156-сон, 12.05.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, электрнинг қайта тикланувчи манбалар асосида ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи “яшил энергия” сертификати тизими қуйидаги босқичларда жорий этилади:
- 2023 йил 1 июлдан – “Ўзбекгидроэнерго” АЖдаги гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр учун;
- 2023 йил 1 октябрдан – қуёш, шамол ва гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр учун.
Битта “яшил энергия” сертификати 1000 кВт*соат электр ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди.
“Яшил энергия” сертификатлари тизимини юритиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Қайта тикланувчи манбалардан фойдаланишга асосланган генерация объектларининг “яшил энергия” сертификатлари савдосидан тушган даромадлари фойда солиғидан озод этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
- Ҳанжоуда Осиё ўйинларига старт берилди. Очилиш маросимидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти вафоти муносабати билан таъзия йўллади
- Астраханда VIII Каспий медиафоруми бўлиб ўтди
- Самарқанд давлат университети — Марказий Осиёдаги ноёб олий таълим даргоҳи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг