Яшаш учун энг қулай шаҳарлар маълум бўлди
Буюк Британиянинг “The Economist” журнали дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари рейтингини эълон қилди.
Унда дунёнинг 173 шаҳри барқарорлик, атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, инфраструктура ва таълим кўрсаткичлари бўйича 100 балли тизимда баҳоланди. Ва Дания пойтахти Копенгаген 2025 йил яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди.
Иккинчи ўринда Вена ва Цюрих, учинчи ўринда эса Мельбурн қайд этилган. Энг яхши ўнликка, жумладан, Женева, Сидней, Осака, Окленд, Аделаида, Ванкувер кирди. Рейтингда сўнгги ўринни Суриянинг Дамашқ шаҳри банд этди.
Бундан ташқари, яшаш учун ноқулай шаҳарлар ўнталигида Триполи, Дакка, Карачи, Жазоир, Лагос, Хараре, Порт-Морсби, Киев ва Каракас қайд этилган. Таъкидланишича, дунёдаги беқарорлик туфайли бу шаҳарлардаги турмуш шароитлари кетма-кет иккинчи йил яхшиланмаяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг