Яқин икки йилда ташима сувга эҳтиёж қолмайди

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Ғиждувон туманидаги 75 та маҳалла фуқаролар йиғининг 14 тасида аҳоли айни дамда ташима сув орқали обиҳаётга бўлган эҳтиёжини қондирмоқда. Яқин икки йил ичида бу ҳудудларда истиқомат қилувчилар учун четдан ташиб келтирилган сувдан фойдаланиш ўтмишга айланади.
Гап шундаки, туманда аҳолини тоза ичимлик сув билан барқарор таъминлаш мақсадида йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу юмушда Осиё инфратузилма инвестициялари банки томонидан ажратилган маблағ асқатади.
— Лойиҳанинг иккинчи босқичига мувофиқ, 8 та сув тақсимлаш иншооти реконструкция қилинади, — дейди «Бухоро сувтаъминоти» акциядорлик жамияти туман филиали бошлиғи Ғ. Сатторов. — Энергиятежамкор насослар ўрнатилиши натижасида улар қуввати оширилади. Шунингдек, иккита янги сув насос станцияси барпо этилади.
Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида Ғиждувонда канализация тизимини ҳам ривожлантириш кўзда тутилган. Чунончи, лойиҳанинг биринчи босқичида шу мақсад учун 70 миллион АҚШ доллари ажратилган бўлиб, туман маркази билан туташ 14 та маҳалла фуқаролар йиғинида 200 километрдан зиёд узунликда оқава сув қувурлари ётқизилади. 17 та сув насос станцияси барпо этилади. Кўлижаббор маҳалласи ҳудудидаги 5 гектар ерда эса оқава сув тозалаш иншооти қурилади. Лойиҳани 2025–2027 йилларда амалга ошириш кўзда тутилган. Пировардида туман марказидан чиқинди сувни чиқариш ва уни тозалаш имконияти юзага келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг