Японлар оғриқни ҳам сезадиган робот-бола ясашди

Фото: nanonewsnet.ru
Тиниб-тинчимаган японлар бу сафар оғриқ ҳис қила оладиган робот-болани ихтиро қилишди. Осаки университети олимлари аввалига атрофдаги енгил тегинишни, босимни ҳам ҳис қиладиган синтетик тери ихтиро қилишди. Терининг бутун юзаси сезгир датчиклар билан қопланган. Мана шундай сезгир теридаги оғриқни ҳис қилувчи нерв тизими робот боланинг юз ифодасига бириктирилди. Яъни инсон оғриқ ҳис қилганида, юзида қандай ифода пайдо бўлса, робот-бола юзида ҳам оғриқли ифодалар пайдо бўлади.
Ихтирочилар робот-болани Аффетто, деб аташди. Бу “болакай”нинг хомаки варианти 2011 йилда Осаки университетида илк марта намойиш қилинган эди. Бироқ у вақтда боланинг фақат бош қисми кўрсатилган. У кулишни, қовоғини уйиб олиши мумкин эди. Аммо кейинчалик бола бошига скелетдан иборат тана ҳам бириктирилди. Тана ҳам сунъий синтетик тери билан қопланган.
Олимларнинг фикрича, робот-болани яратишдан мақсади инсонлар билан янада чуқур мулоқот қила оладиган, реалликка яқин роботларни кўпайтириш. Бундай роботлар вақт ўтиб, одамлар билан мулоқот қила олиши, инсон нимани ҳис қилса, улар ҳам ўшани ҳис қила олиш қобилиятига эга бўлиши мумкин. Аффетто ҳам ана шу мақсадда яратилган робот-болакай экан.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг