Японияда «Ўзбекистон маданияти кунлари» тадбирлари бўлиб ўтмоқда
Фото: Маданият вазирлиги
Токио шаҳридаги мингга яқин ўринга эга «Гинза» саройида Японияда «Ўзбекистон маданияти кунлари» тадбирларининг очилиш маросимига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ушбу тадбирнинг очилиш маросимида нутқ сўзлаб, бу нафақат маданий ҳаётимиздаги муҳим воқеа, балки Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик ҳамда ўзаро ҳурматга асосланган алоқаларнинг яна бир ёрқин ифодаси эканини қайд этди. Шунингдек, у Ўзбекистон ва Япония халқларини қадимий тарих, бой маданият, анъаналарга садоқат ҳамда келажакка ишонч бирлаштириб туришини таъкидлади.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида, жамият ҳаётининг барча соҳалари ривожланмоқда ҳамда Ўзбекистон очиқ ва замонавий давлат сифатида дунёга янада танилиб бормоқда. Маданият ва санъат соҳасига қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли, миллий маданиятни асраб-авайлаш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айланган. Бугунги «Ўзбекистон маданияти кунлари» тадбири ана шу сиёсатнинг амалий натижаларидан биридир» деди Озодбек Назарбеков.
Вазир нутқи давомида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар йилдан йилга мустаҳкамланиб, сиёсий, иқтисодий ва, айниқса, маданий соҳаларда изчил ривожланиб бораётганини ҳам алоҳида қайд этди.
Тадбирларининг очилиш маросимига бағишланган концерт дастурида, шунингдек, Ўзбекистоннинг таниқли санъаткорлари иштирокида концерт дастури ҳам намойиш этилди.
Концертда Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли хонандалари, «Тумор» рақс ансамбли раққосалари, «Ниҳол» мукофоти совриндори Умид Исроилов, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илёс Арабов, Ўзбекистон халқ артисти Зулайхо Бойхонова, «Зулфия» номидаги Давлат мукофоти совриндори Шахноза Ёқубжонова, Ўзбекистоннинг Япониядаги маданият элчиси Машу Комазаки, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова иштирок этишди.
Япониядаги «Ўзбекистон маданияти кунлари» тадбирлари доирасида санъат усталари иштирокида концерт дастурлари, фотокўргазма ҳамда бир қатор расмий учрашувларнинг ўтказилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- «Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди», деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг