Японияда бир кунда камида бир марта кулиш мажбурий бўлган қонун қабул қилинди
Япониянинг Ямагата префектурасида аҳолини жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшилаш учун кунига камида бир марта кулишга ундайдиган қонун қабул қилинди. Бу ҳақда маҳаллий «The Asahi Shimbun» газетаси хабар бермоқда.
Ушбу қонун Ямагата университети тадқиқотига асосида ишлаб чиқилган. Мутахассисларга кўра, кулги саломатлик ва узоқ умр кўришга ёрдам беради.
Қонун фақат кунига бир марта кулиш нормасини ўз ичига олмаган. Унда ҳар ойнинг саккизинчи кунини аҳолининг кулги орқали соғлиғига эътибор қаратиш куни сифатида белгилаш ҳам назарда тутилган.
Ямагата университетининг тиббиёт факультети томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тез-тез куладиган одамларда ўлим ва юрак-қон томир касалликлари хавфи камроқ кузатилади.
«Кулги, шунингдек, ҳаётдан завқланиш, ижобий психологик муносабат, ишонч ва очиқлик даражасини ошириш билан боғлиқ», дейилади тадқиқотда.
Бу қонун мамлакат бўйлаб кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, Япония Коммунистик партияси вакили Тору Секи кулиш ёки кулмаслик инсоннинг шахсий ҳуқуқи эканлигини таъкидлади.
Япония Конституциявий демократик партиясидан Сатору Ишигуро ҳам шундай нуқтаи назарни тасдиқлаб, кула олмайдиганларни ёки кулиш учун сабаби йўқларни ҳурмат қилиш зарурлигини қайд этди.
Қонун тарафдорлари, жумладан, Либерал-демократик партия аъзолари, қонун ҳеч кимни кулишга мажбурламаслигини ва шахсий танлов ҳурмат қилинишини билдирмоқда.
Қайд этилишича, ушбу ҳужжат бўйича кулмаганлар ҳеч қандай жавобгарликка тортилмайди. Шунга қарамай айримлар қонунга бўлган ҳурмат юзасидан бу мажбурий «одат»га айланишидан хавотирда.
Аввалроқ, уйқу дориларнинг зарарлари кўп, аммо бу сафар олимлар унинг фойдасини кашф қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг