Янгийўлда футбол академияси очилди
Янгийўл туманидаги Халқобод маҳалласида жойлашган футбол академияси тўлиқ реконструкция қилиниб, истиқлол байрами арафасида фойдаланишга топширилди. Бунёдкорлик ишлари 17,5 миллиард сўмлик инвестиция дастури маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, ушбу академия ёш авлодни жисмонан соғлом, интеллектуал ва маҳоратли спортчилар этиб тарбиялашда муҳим ўрин тутади.

Замонавий талабларга жавоб берадиган футбол академияси 154 ўринга мўлжалланган бўлиб, ўқувчиларни 6-синфдан бошлаб қабул қилади ва жами 7 та синфни қамраб олади.
Академиянинг очилиш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Янгийўл тумани ҳокими Одилжон Атауллаев, футбол ишқибозлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Отабек ИСРОИЛОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг