Янгийўл шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Бугун, 15 ноябрь куни Султанов Дилшод Шухратович Янгийўл шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, айни вақтда Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда ҳудуддан сайланган депутатлар, шаҳар ҳуқуқ-тартибот органлари, ҳудуддаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, фаоллар қатнашмоқда.
Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан танқидий-таҳлилий нутқ сўзлаган.
Хусусан, вилоят ҳокимининг Султанов Дилшод Шухратовични шаҳар ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарори тасдиқланган.
Шундан сўнг Раимов Равшан Исакджанович Янгийўл шаҳри ҳокими этиб тайинланди.
Равшан Раимов 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги-иқтисодчи.
У фаолияти давомида Давлат солиқ тизимида бир қатор раҳбарлик лавозимларда, шунингдек, 2020-2023 йилларда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Тайинловга қадар, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг