Янгиҳаётда 10дан ортиқ «Ёшлар боғи» қурилади
Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун туманнинг «Ал-Фарғоний» ва «Чароғон» маҳаллаларида амалга оширилаётган ишлар билан таништириш мақсадида медиа-тур ташкил этилди.
Дастлаб журналистлар «Ал-Фарғоний» маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан таништирилди. Маҳаллада 1 ой давомида олиб борилган ишлар натижасида, 5 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми янгиланди, 2 та том жорий таъмирланиб, ички кўчаларнинг 983 метр.квадрат қисмига асфальт ётқизилган, 2100 кв.метр қисмига бетон ётқизилган.
Бундан ташқари маҳалла болалари учун 3 та болалар майдончаси қурилган, 1 та “Street workout” ўрнатилиб, футбол майдончаси қурилган, волейбол ва баскетбол майдонлари эса қурилиш жараёнида.
«Ўн беш йилдан бери шу маҳаллада яшайман, бу жойларнинг аввал қандай ҳолатда бўлганлигини тасвирлаб ҳам бера олмайман, уйларимиз атрофи жуда хароб эди. Бир ойни ичида шунча ўзгариш, ҳеч ким кутмаганди. Энг асосийси фарзандларимиз хурсанди, замонавий болалар майдончасида мириқиб ўйнашяпти», дейди «Ал-Фарғоний» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Турсуной Қосимова.
Қайд этилишича, ҳудуд атрофини кўкаламзорлаштириш мақсадида, 1000 га яқин манзарали дарахтлар ўтқазилди, аҳоли дам олиши учун 3 та айвонча, 12 та ўриндиқ ўрнатилмоқда.
Медиа-турда маълумот берилишича, 2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили муносабати билан ҳамда 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида, туманда «Ёшлар боғи» сайилгоҳи ташкил этилмоқда. Туман ҳокими ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу боғ ҳозирда «Ал-Фарғоний», «Чароғон» ва «Янги Турмуш» маҳаллаларида бунёд этилмоқда.
«Ўн йилдан бери «Ал-Фарғоний» маҳалласида турли лавозимларда ишлаб келяпман. Маҳалламиз эътибордан четда қолган эди ва биз Янгиҳаёт туманига ўтганимиздан кейин ободонлаштириш ишлари жадал бошлаб юборилди. Маҳалламизда 6,5 мингдан зиёд фуқаро яшайди. Авваллари аҳолидан жуда кўп шикоятлар бўларди, чунки йўллар аянчли аҳволда эди, ёғингарчилик вақти ҳамма жой лой бўлиб, кўлмакка айланарди. Бу муаммоларни ҳал этиш учун ёрдам сўраб мурожаат қилмаган ташкилотмиз ҳам қолмаган эди. Туманимиз ҳокимлиги қилган бугунги ободонлаштириш ишларидан аҳолимиз жуда миннатдор, шикоятлар сони кескин камайди. Маҳалламизда ёшлар учун замонавий кутубхона, ёшлар боғи қуриляпти, биз бу эътибордан жуда хурсандмиз», дейди «Ал-Фарғоний» МФЙ раиси Наргиза Исакова.
Йил сўнгига қадар 10 дан ортиқ шундай «Ёшлар боғи» сайилгоҳлари аҳолининг, хусусан, ёшларнинг дам олиши ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида яратилади.
Илк «Ёшлар боғи» номли сайилгоҳ «Чароғон» маҳалласида ташкил этилмоқда. Ушбу сайилгоҳдан 2 та болалар майдончаси ва 1 та “Street workout” ўрин олган. Ҳудудда 1200 та арчалар ва манзарали гуллар экилди. Шунингдек, сайилгоҳда болалар учун қўшимча аттракционлар ўрнатиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни китобхонликка жалб этиш мақсадида кутубхона қуриш ҳам режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг