Янги тизим истеъмолчига қулайлик яратмоқда

18:42 10 Август 2023 Жамият
596 0

Фото: “Халқ сўзи”

Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманидаги хонадонларда табиий газ таъминоти уч босқичлидан икки босқичли тизимга ўтказиляпти. Хўш, бу истеъмолчиларга қандай қулайлик яратади?

— Айни пайтда мазкур туманда беш минг нафардан зиёд табиий газ истеъмолчиси истиқомат қилади,— дейди “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали матбуот хизмати раҳбари Моҳигул Абдуллаева. —Уларнинг икки тизимли босқичга ўтказилаётгани мижозларни табиий газ билан барқарор таъминлашда қўл келади. Аввалги тизимда битта газ маромлаш қурилмаси орқали кўплаб хонадонлар “зангори олов” билан таъминланган. Оқибатда у ёки бу ҳудуддаги энг чекка хонадонларда табиий газ босими пасайиб, унинг етиб боришида муаммо юзага келган.

Янги тизим орқали эса табиий газ ҳудуднинг қаерида истиқомат қилинаётганидан қатъий назар барчага бир хил меъёрда узатилади. Бошқача айтганда, адолатли тақсимланади. Шу тариқа айрим истеъмолчиларнинг эътирозларига ўрин қолмайди.

Айтиш керакки, туман бўйича қирққа яқин газ маромлаш қурилмаси назоратдан ўтказилди, 6 километр узунликдаги газ қувурлари тартибга келтирилди. Кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида йил якунига қадар икки мингга яқин истеъмолчининг табиий газ таъминоти яхшиланиши кутилмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер