Янги профессионал таълим тизими олдинги ўрта-махсус касб-ҳунар таълим тизимидан нимаси билан фарқ қилади?
Ушбу саволга АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманидан Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Муродилла Холмуҳамедов қуйидагича жавоб берди:
— Биринчи, асосий фарқи: олдин бир қолипда ишлайдиган касбларнинг мураккаблиги, у ерда шаклланадиган амалий кўникмалар ҳажми, масъулияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, 3 йиллик стандартда ишлайдиган ўрта-махсус касб-ҳунар таълим дипломи берадиган касб-ҳунар коллежлари мавжуд эди.
Янги тизим 3 тоифага бўлинди.
Биринчи тоифа — янги муассасалар тармоғи бўлди. Бу муассасалар касб-ҳунар мактаблари деб аталади. Бу мактабнинг юқори синфида бирламчи касбий тайёргарликдан ўтадиган, бошланғич профессионал таълим дастурлари асосида фаолият кўрсатадиган касб-ҳунар мактабларидир. Уларнинг сони 339 та этиб белгиланди.
Бу йил уларга биринчи марта қабул амалга оширилди. Ҳозир касб-ҳунар мактабларида ўқув-жараёни давом этмоқда.
Иккинчи тоифа таълим муассасалари — идоравий коллежлар.
Маълумки, иқтисодиётнинг реал соҳаларига жуда катта миқдорда инвестиция киритилди. Бу инвестициялар бўйича ҳудудларда жорий этилаётган лойиҳаларнинг ҳаммаси янги, инновацион технологияларга асосланган.
Очилаётган янги иш ўринлари ҳам — ана шу янги технологик жараёнларга мўлжалланган иш ўринлари.
Вазирлик, идора ва йирик иш берувчиларга тақсимлаб берилдики, ўзларининг лойиҳаларини ҳаётга татбиқ қилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтиришда мазкур коллежлар орқали янги яратилган иш ўринларига мақсадли равишда мутахассис тайёрлайди.
Учинчи тоифа таълим муассасалари — техникумлар тармоғи.
Бу Собиқ Иттифоқ давридаги техникумлардан таълим дастурларининг мақсади, вазифаси, ушбу дастур асосида шаклланадиган билим, малака, кўникма, компетенцияларнинг мураккаблик даражаси, ҳажми билан тубдан фарқ қилади.
Олий таълим дастурлари билан уйғунлаштирилган ҳолда, бакалаврнинг тўртдан бир қисмида шаклланадиган билим, малака, кўникмалари техникумларнинг ўқув режа ва ўқув дастурига сингдирилди.
Техникумни яхши ўзлаштирган ўқувчиларга таълим масканини битирганидан кейин имтиҳонсиз бакалавриатнинг 2-курсидан ўқишни давом эттириш имконияти берилди. Бундай имтиёз олдинги техникумларда бўлмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг