“Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз” ижодий ишлар танлови бўлиб ўтди

10:57 19 Март 2022 Жамият
703 0

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз” ижодий ишлар танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Олиё Мажлиси депутатлари ва Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази мутасаддилари, шоирлар ва олимлар, шунингдек, ҳудудий студиялардан онлайн алоқа тизими орқали мамлакатимиздаги Темурбеклар мактаблари ва “Ёш чегарачи” ҳарбий академик лицейи директорлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда танлов иштирокчиларининг устозлари ва ота-оналари иштирок этишди. 
Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар натижасида мамлакатимизда таълим масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Хусусан, Юртбошимиз раҳбарлигида ёшларимизни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг истеъдод ва қобилиятини, эзгу интилишларини рўёбга чиқариш йўлида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.

“Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз” ижодий ишлар танловининг республика босқичи 2022 йилнинг 14-18 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Танлов дастурига асосан, танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган 33 нафар ўқувчи тантанали равишда кутиб олинди ва 17 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз” мавзусида иншо ёзишди. 
Уларнинг ижодий ишларини баҳолашда  иншонинг режа ва мақсадлари, ислоҳотларнинг моҳияти тўлиқ очиб берилганлиги, сиёсий атамалардан ўринли ва тўғри фойдаланилгани, сўз бойлиги ва ифода қурилиши, ҳуснихат ва иншо услуби адабий тил талабларига мослиги ҳамда саводхонлиги, имло ёки ишораларнинг бехатолиги каби мезонларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, танловнинг республика босқичида 1-курс ўқувчилари орасидан 3-ўринга Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Жасурбек Рўзиев ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Рамзиддин Усмонқулов, 2-курс ўқувчилари орасидан эса Мудофаа вазирлиги Фарғона “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Асадулла Аминжонов ва Ички ишлар вазирлиги Нукус шаҳар “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Адхам Кадиров муносиб деб топилди. 

2-ўринни 1-курс ўқувчилари ўртасида Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Самандар Комилжонов, 2-курс ўқувчилари ўртасида эса Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Файзулла Зикриёев эгаллади. 
Мутлоқ ғолиблик, яъни 1-ўрин 1-курс ўқувчилари ўртасида Миллий гвардия Тошкент шаҳар “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Бахтиёр Хибзиддиновга, 2-курс ўқувчилари ўртасида эса Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Бахтиёржон Эркабоевга насиб этди. 

Тадбир сўнггида ғолиблар дипломлар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланишиди.

Шунингдек, 1-курс ўқувчилари ўртасида Ички ишлар вазирлиги Нукус шаҳри “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Сарафроз Рашидов “Ислоҳотлар билимдони” номинациясида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Жаҳонгир Худойбердиев “Жасоратга даъват” номинациясида, Миллий гвардия Тошкент шаҳар “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Ибратбек Шарипов “Сиёсий саводхонлиги учун” номинациясида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шаҳрисаб “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Жон-Муҳаммад Аҳадов  “Тинчликпарвар ғояси учун” номинациясида ғолиб бўлдилар.

2-курс ўқувчилари ўртасида эса Ички ишлар вазирлиги Нукус шаҳар  “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Ҳаётбек Нишонов “Энг саводхон иншо” номинациясида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Фирдавс Абдусаломов “Тараққиёт стратегияси” билимдони номинациясида, Миллий гвардия Тошкент шаҳар “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Шароф Хикматиллоев “Фаол сиёсий қарашлари учун” номинациясида,  Ички ишлар вазирлиги Нукус шаҳар “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Бобур Артиқбоев “Фидойиликка даъват” номинациясида,  Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Фирдавс Жамолиддинов “Ноанъанавий ёндашув” номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Номинациялар ғолиблари ҳам диплом ва замонавий смартфон телефонлари билан тақдирландилар. Шунингдек, танлов ғолибларининг устозлари ҳам моддий ва маънавий рағбатлантирилди.  

“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер