«Янги Ўзбекистон» университетининг бир гуруҳ талабалари Германияда амалиёт ўтказади
Президент таълим муассасалари агентлиги Ахборот хизмати
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги «Янги Ўзбекистон» университети ҳамда TUM International ташкилоти ўртасида «Янги Ўзбекистон» университети талабаларининг Германияда қисқа муддатли амалиётини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ушбу амалиётга талабаларнинг иштирокини саралаш мақсадида 2 босқичли саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Биринчи босқич жорий йилнинг 10 — 15 март кунлари «Янги Ўзбекистон» университети томонидан ташкил этилди. Унда талабалар гуруҳлар кесимида ўзларининг стартап лойиҳалари билан иштирок этишди. Университет профессор-ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари тақдимот ишини баҳолашда унинг ғояси, сифати, презентация иши, оригиналлик, талабалар нутқининг равонлиги каби мезонларга эътибор қаратишди. Саралашда иштирок этган 20 та жамоа орасидан 5 таси якуний босқичга йўл олишди.
Саралашнинг якуний босқичида иштирокчи жамоалар белгиланган муддат давомида ўз лойиҳаларини тақдим этишди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдимот натижалари шу куни эълон қилинди ва ғолиб иштирокчилар сертификат билан тақдирланди.
Унга кўра, энг яхши лойиҳа тақдим этган ва барча мезонлардан энг юқори баллни қўлга киритган 2 та жамоа ғолиб бўлди.
Жумладан, “Next generation batteries” лойиҳаси билан биринчи ўринни Нурсултан Дуйсенбаев , Аҳмаджон Раҳмонов, Иродахон Икромхонова, Элмурод Эркинов, Муҳиддин Абдуазимов қўлга киритди.
Иккинчи ўрин “Vertical farming” лойиҳаси билан Бобуржон Отахонов, Камолиддин Сайфуллаев, Азат Тайбеков, Аброрбек Бўтаев, Бобошер Мусурмоновга насиб этди.
Ғолибликни қўлга киритган ушбу жамоа аъзолари апрель ойида Германиянинг Мюнхен шаҳридаги корхоналарда бир ҳафталик амалиёт ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг