Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Ёзёвон туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими, ҳарбий қисм хизматчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар барчани яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни байрами билан самимий қутлашди. Туман маданият бўлими ходимлари Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар куйлашди. Ҳарбийларнинг жанговар чиқишлари ҳамда қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди.
— Бундай тадбирлар ёшларда ватанпарварлик туйғусини, унга бўлган муҳаббатни ошириб, ҳарбийлик касбига қизиқиш уйғотади, — дейди меҳнат фахрийси Муҳаммадрасул Кимсанбоев. — Бугунги байрам тадбирига набираларимни ҳам олиб келдим. Улар ҳарбий либосдаги аскарларга ҳавас қилиб, келажакда Ватан ҳимоячиси бўлиш истагини билдиришди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- «Билмак Навоийни — зўр маърифат нишони...»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг