Янги ўқув йили янги мактабда бошланади
Бугунги мураккаб вазиятни инобатга олган ҳолда 2019-2020 ўқув йили онлайн тарзда якунига етказилди. Кейинги ўқув йилини муносиб тарзда кутиб олиш, таълим сифатини янада ошириш ҳамда ўқувчилар учун муносиб шарт-шароит яратиш мақсадида мактабларимизда қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Жорий йил Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан Самарқанд шаҳридаги 1, 20, 39 ва 42-умумий ўрта таълим мактабларида мукаммал таъмирлаш, 240 ўринли 71-умумий ўрта таълим мактабида эса реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур муассасада қиймати 3,3 миллиард сўмлик қўшимча бино ҳам бунёд этилади. Таъкидлаш керакки, ушбу муассасаларда олиб борилаётган таъмирлаш ишларининг умумий қиймати 16,5 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Бу эса халқ таълим тизимидаги ислоҳотлар кўлами кенгаяётганидан далолатдир.
Бундан ташқари, жорий йил Инвестиция дастури асосида янгидан қуриш, реконструкция, мукаммал таъмирланадиган мактаблар рўйхатида Самарқанд шаҳридаги 10 га яқин муассасалар ҳам бор. Ушбу рўйхатда дастур доирасида иккита янги мактаб қурилиши ҳам белгиланган. Уларнинг бири «Обод маскан» МФЙ ҳудудида Республика бюджети ҳисобидан бунёд этилаётган қиймати 29 миллиард сўмлик 1680 ўринли янги мактаб бўлса, яна бири “Innocraft” МЧЖ қурилиш корхонаси томонидан шаҳарнинг Амир Темур кўчасида қурилаётган қиймати 25 миллиард сўмлик Президент мактабидир. Ушбу мактаб фойдаланишга топширилгач, бу ерда 168 нафар иқтидорли ўғил-қиз жаҳон андозалари асосида чуқурлаштирилган тартибда таълим-тарбия олиш имкониятига эга бўлишади. Хусусан, 34, 50, 55, 56, ва 65-умумий ўрта таълим мактаблари ҳам ушбу дастур асосида мукаммал таъмирланади.
— Мактабимиз 1250 ўринга мўлжалланган, - дейди 65-умумий ўрта таълим мактаби директори Шаҳло Мирмуҳаммедова. — Таълим даргоҳимиз 2009 йилдан буён таъмирланмаганди. Ўшанда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, фақат эшик ва пол қисми янгиланган эди. Жорий йилнинг 5 апрелидан бошланган мукаммал таъмирлаш жараёни «Бинокор КИ ЧП» МЧЖ томонидан олиб борилмоқда. Корхонанинг 70 нафардан ортиқ малакали қурувчилари айни пайтда демонтаж, ички пардозлаш, дераза ва ромлар, сантехника жиҳозларини янгилаш ҳамда ташқи сувоқ ишларини давом эттиришмоқда.
Шаҳар халқ таълими бўлими томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, қурилиш-таъмирлаш ишлари август ойида якунланиб, мактаблар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Таъмирлаш ишлари якунида муассасалар тўлиқ янги жиҳозлар билан таъминланиши кўзда тутилган. Қисқа қилиб айтганда, ушбу муассасалар тез орада замонавий қиёфа касб этади. Ўқувчилар эса 2020-2021 ўқув йилини янги мактаб ва янги шароитларга эга синфхоналарда бошлашади.
Абдулазиз Йўлдошев,
(Халқ сўзи)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг