Янги ном билан кирган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида халқ вакиллари янги ном билан кирган — “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Аккредитация соҳасидаги давлат бошқаруви органининг аккредитация соҳасидаги ваколатлари ҳамда Аккредитация органи фаолиятининг шартлари белгилаб берилмоқда.
Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳозирда мавжуд аккредитация фаолиятини такомиллаштириш ва халқаро стандартлар талабларига уйғунлаштириш орқали аккредитация органига қонуний тус берилиб, унинг холсилиги ва бетарафлигини таъминлаш билан бирга, аккредитация натижаларини халқаро майдонда эътироф этилишига эришилади.
Ўз навбатида, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда юзага келиши мумкин бўлган техник тўсиқларни бартараф этган ҳолда, республика экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг жаҳон бозорида ўз ўрнини топишига янада имкониятлар яратади.
Савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлиси ўз ишини якунлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг