«Янги нафас» билан янги манзиллар сари
Фото: Халқ сўзи
Мамлакатимизнинг 15 шаҳрида 50 мингдан зиёд турли ёшдаги спортсевар ҳамюртларимиз иштирокида бўлиб ўтган «Янги нафас» оммавий югуриш марафони Андижонда ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди.
«Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!» шиори остида ўтказилган тадбирда маҳаллий ҳокимликлар вакиллари ҳам фаол иштирок этди.
— Ҳар бир куним маълум масофага югуриш билан бошланади, — дейди Андижон давлат университети талабаси Махлиё Шукурова. — Бу, энг аввало, саломатлигим учун муҳимдир. Қолаверса, кундалик одатим бугунги марафонда финишга биринчилардан бўлиб етиб келишимга сабаб бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, бизнинг манфаатимиз учун ташкиллаштирилаётган бу каби тадбирлар ҳар кунги амалиётимизга айланишини тилайман. Шундагина кўзланган мақсадга етишамиз.
Марафон якунида фаол иштирокчилар вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Самарқанднинг муаззам манзилларидан бири саналмиш «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказидан бошланган марафонда эса 8 мингга яқин иштирокчилар 3 километр масофани босиб ўтди.
Эркаклар ўртасидаги баҳсда иштихонлик Сирож Равшанов, қизлар баҳсида пастдарғомлик Зуҳра Қурбонова финишга биринчи бўлиб етиб келди.
Марафонда, шунингдек, имконияти чекланган фуқаролар ҳамда «Энг ёш иштирокчи» ва «Энг ёши улуғ иштирокчи» каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.
Саминжон ХУСАНОВ.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг