Янги китоб тақдимоти

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан чоп этилган «Халқаро ҳуқуқ нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши» номли қўлланманинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон халқаро миқёсда турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликни амалга оширмоқда. Айниқса, кейинги йиллардаги очиқлик сиёсати туфайли халқаро даражада амалга оширилаётган лойиҳалар салмоғи кўпайди. Бу эса халқаро даражада ҳал қилиниши мумкин бўлган ишлар, низолар учрашини англатади.
Бу эса ўз-ўзидан одил судловни таъминлашда халқаро ҳуқуқ нормаларининг қўллаш тартиби, бу борада халқаро амалиётда дуч келинаётган муаммолар ва уларнинг самарали ечимларини топишда судьялар тегишли ахборот ва меъёрий ҳужжатлар таъминлашни талаб этади.
Чунки миллий қонунчилик халқаро ҳуқуқ талабларига мос келиши қанчалар муҳим бўлса, халқаро ҳуқуқий ҳужжатларининг амалиётда самарали қўллаш масаласи ҳам долзарб ҳисобланади.
Шу маънода «Халқаро ҳуқуқ нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши» номли қўлланманинг чоп этилиши бу борадаги эҳтиёжларни маълум маънода қоплаши ҳақли эътирофга лойиқдир.
Мазкур тўпламдан нафақат суд ишларини юритишда халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда, балки Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларнинг мамлакат ичида ва ташқарисида ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан услубий қўлланма сифатида фойдаланиш мумкин.
«Халқаро ҳуқуқ нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши» китоби судьялар, суд ходимларидан ташқари судьялик лавозимига номзодлар, адвокатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар ва соҳага қизиқувчи барча китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Бўлиб ўтган тақдимот маросимида судьялар Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, Судьялар олий мактаби, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси, Тошкент давлат юридик университети, Юристлар малакасини ошириш маркази, Ўзбекистон Судьялар ассоциацияси вакиллари иштирок этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг