Янги форматдаги ЕЧЛнинг биринчи куни қандай ўтди?

09:58 18 Сентябр 2024 Спорт
231 0

Европа Чемпионлар лигасининг янги форматидаги биринчи кун ўйинлари бўлиб ўтди. Қайд этиш керакки, биринчи кунда сенсацион натижалар қайд этилмади. «Бавария» «Диномо Загреб» дарвозасига 9 та гол урди, Кейндан покер, «Ливерпул» «Милан»ни енгди, «Реал» ва «Ювентус»да ишончли ғалаба қайд этилди.

«Реал» Мадридда Германиянинг «Штутгарт» жамоасини қабул қилди. Биринчи бўлимда кўплаб вазиятлар яратилган бўлса-да, икки томон ҳам дарвозларга йўл топа олмади. Иккинчи бўлим бошида эса Килиан Мбаппе ҳисобни очди.

68-дақиқада немислар сафида ўйнаётган Ундав ҳисобни тенглаштирди. 83-дақиқада эса Антонио Рюдигер, ўйин охирида эса Эндрик якуний голни урди ва «қаймоқранглилар» 3:1 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди.

«Ливерпул» эса «Милан» устидан 3:1 ҳисобида устун келди. Мерсисайдликлар сафида Конате, ван Дейк ва Собослай гол урди, миланликлар таркибида Пулишич ўз номини таблога ёздириб қўйди.

«Бавария» «Динамо Загреб»ни 9:2 ҳисобида енгди. Компани шогирдларидан Ҳарри Кейн покер қайд этган бўлса, Олисе эса дубл муаллифи бўлди. Шунингдек, Сане, Горетска ва Геррейру ҳисобига ҳам гол ёзилди. Кейинги рақиб «Барселона».

«Ювентус» ўз уйида Нидерландиянинг «ПСВ» клубига қарши майдонга чиқди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Туринликлар сафида Йилдиз, Маккензи ва Гонсалес гол муаллифи бўлган бўлса, Нидерландия клуби таркибида Сайбари дарвозани ишғол қилди.

Аввалроқ, ҚҚС тўловчилари сони деярли 5 фоизга ошганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?