ҚҚС тўловчилари сони деярли 5 фоизга ошди (+тўлиқ жадвал)
Ўзбекистонда махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони бир йил ичида ўсишга эришди. Бу ҳақда «Фискал таҳлиллар» хабар берди.
Маълум бўлишича, 2024 йил 1 сентябрь ҳолатига махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони 197 минг 819 тани ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 % кўп деганидир.
Энг кўп ҚҚС тўловчилар савдо соҳасида бўлиб, 63,4 мингдан зиёд. Қўшимча қиймат солиғини тўлашдаги энг фаол иккинчи соҳа қишлоқ хўжалиги бўлиб, 47,5 мингдан ортиқ солиқ тўловчилар ушбу соҳада қамраб олинган.
Саноат соҳаси эса кучли учликни ёпиб беради. Саноат соҳасидаги ҚҚС тўловчилари сони 27,3 мингдан ортиқ бўлиб, энг кўзга кўринган соҳалардан ҳисобланади.
ҚҚС тўловчиларининг юқори ўсиш суръатлари транспорт (13,5%), хизмат кўрсатиш (10,2%), ахборот ва алоқа (8,1%) соҳаларида кузатилган.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг