«Янги Андижон»га икки минг нафардан зиёд аҳоли кўчиб келди

13:09 08 Январь 2025 Жамият
128 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Бугун республикамизнинг деярли барча ҳудудлари кенг кўламдаги қурилиш майдонига айланган. Андижон туманида барпо этилаётган «Янги Андижон» шаҳарчасида икки йил давомида юзлаб кўп қаватли уйлар қад ростлади. Айни пайтда бу масканда 2 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда.

— Лойиҳага кўра 4 минг гектар майдонда барпо этилиши режалаштирилган шаҳарчанинг 53 гектарида қурилиш ишлари давом этмоқда, — дейди «Янги Андижон» шаҳарчаси штаб бошлиғи Шохруҳбек Собиржонов. — Бу ерда 192 та кўп қаватли уй-жойларни қуриш белгиланган. Жорий йилнинг ўзида 110 та тураржой бинолари фойдаланишга топширилади.

Мукаммал муҳандислик ечимларини ўзида мужассам этган ушбу манзил тўлиқ барпо этилгач, 400 минг нафар аҳоли ўз уйига эга бўлади. Қувонарлиси шундаки, бу каби бунёдкорлик ишлари вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер