Ўзбекистонлик қиличбоз Осиё чемпионлигини қўлга киритди
Фото: Olympic.uz
Тошкентда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг навбатдаги куни ортда қолди. Қувонарлиси, ушбу кун дастури ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтиб, 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.
Бугун режа бўйича ўсмир қизлар шпага ҳамда сабля, йигитлар эса рапирада куч синашишди. Унда саблячимиз Фернанда Эррера Лара барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Аҳамиятлиси, унга ҳал қилувчи баҳсда бошқа бир вакиламиз Аякоз Жумамуратова рақиблик қилди.
Рапирачи йигитимиз Радмир Семёнеев финалда гонконглик рақибига имкониятни бой бериб, кумуш медаль соҳибига айланган бўлса, Азиза Ҳамидова шпага дастурида бронза медали билан тақдирланди. Бугунги куннинг барча ғолиб ва совриндорлари:
Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати (У-17)
Сабля, қизлар:
1. Фернанда Эррера Лара (Ўзбекистон)
2. Аякоз Жумамуратова (Ўзбекистон)
3. Вероника Василева (Австралия)
3. Самира Шокирова (Ўзбекистон)
Рапира, йигитлар:
1. Тит Нам Чен (Гонконг)
2. Радмир Семёнеев (Ўзбекистон)
3. Нотетакод Вангпаисит (Таиланд)
3. Чи Шун Юен (Гонконг)
Шпага, қизлар:
1. Хаилин Чен (Гонконг)
2. Зи Ченг Чунг (Сингапур)
3. Азиза Ҳамидова (Ўзбекистон)
3. Прачи Лохан (Ҳиндистон)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг