Яна бир банк бошқарувчиси ҳоким этиб тайинланди

Фото: Sirdaryo.uz
Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ахборот хизмати хабар берди.
Сирдарё вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Сарвар Султоновни Мирзаобод тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги таклифни маъқуллади. Янги ҳоким сифатида эса Рахмонкулов Ориф Худойбердиевични таништирилди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Ориф Рахмонкулов 1983 йилда Жиззах вилояти Бахмал туманида туғилган. 2010 йилда Тошкент молия институтини бакалавр даражасини, 2012 йилда магистратурани тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида банк соҳасида турли вазифаларда фаолият олиб борган. Мазкур тайинловга қадар «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилояти филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ, Учқудуқ туманига ҳам собиқ банк бошқарувчиси янги ҳоким сифатида тайинланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг