Собиқ банк бошқарма бошлиғи Навоийдаги туманга ҳоким бўлди

Навоий вилояти Учқудуқ туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Навоий вилояти ҳокимининг 2024 йил 26 августдаги қарорига асосан, Елмуратов Учқун Файзуллаевич Учқудуқ тумани ҳокими вазифасига тайинланди.
Қайд этиш керакки, тайинловга қадар, Учқун Файзуллаевич «Агробанк» АТБ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Учқун Елмуратов 1986 йилда Конимех туманида таваллуд топган. 2007 йилда Тошкент молия институтини ҳамда 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий бизнес мактабини тамомлаган.
Аввалроқ, Исроил Мадримов «The Ring» рейтингида иккинчи ўринга кўтарилгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг