Яна бир алоқа операторининг чиройли рақамлари онлайн аукционга қўйилди
Mobiuz (“UMS” МЧЖ) уяли алоқа оператори пулли тоифадаги мобил рақамларни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг mobilraqam.uzex.uz электрон савдо тизими орқали сотишни бошлади.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва “UMS” МЧЖ ўртасида тузилган келишув доирасида амалга оширилмоқда. Мобил телефон рақамлари Mobiuz уяли алоқа оператори томонидан биржанинг ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали сотувга қўйилмоқда. Аукцион онлайн-режимда бошланғич нархларни кўтарилиш тартибида ўтказилмоқда.
Онлайн-аукционда харидорлар сифатида ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин. Фойдаланувчилар онлайн-аукционда иштирок этишлари учун www.mobilraqam.uzex.uz вебсайтида онлайн рўйхатдан ўтишлари ва гаров маблағларини киритишлари керак.
www.mobilraqam.uzex.uz савдо платформаси биржанинг B2B ва B2C электрон тижорат модели бўлиб, бу Ўзбекистондаги уяли алоқа операторларининг талаб юқори бўлган мобил рақамларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга имкон беради. Биржадаги барча электрон савдолар ва онлайн-аукционлар ошкоралик, шаффофлик, соғлом рақобат ва барча савдо иштирокчилари учун тенг шароитларни яратиш тамойилларига асосланган.
Мобил рақамларни савдога қўйишнинг минимал муддати икки кундан иборат. Уларнинг баҳоси 300 минг сўмдан 40 млн сўмгача белгиланган. Айни пайтда Mobiuz чиройли мобил рақамларининг қуйидаги тоифалари савдога қўйилган: Bronze, Silver Light, Silver, Gold, Super Gold, Platinum Light, Platinum, Platinum Plus.
Онлайн-аукционда иштирок этиш масалалари юзасидан қўшимча маълумот олиш учун, UZEX биржасининг Call-марказига (+71) 207-00-33 телефон рақами ёки @uzexfeedbackbot телеграм боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг